1

Бразилияда босқинчилар маҳбусларни турмага ташувчи автобусларни ёқиб юборди

ДУНЁ 19.01.2017, 10:45
Бразилияда босқинчилар маҳбусларни турмага ташувчи автобусларни ёқиб юборди

Бразилия ҳукумати маҳаллий турмалардан биридаги маҳбусларнинг исёнидан сўнг уларнинг бошқа турмага ўтказилишини эълон қилгач, Натал шаҳрида босқинчилар томонидан 15 га яқин автобус, микроавтобус ва автомобиллар ёқиб юборилди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Натал шаҳридаги турмада жазо муддатини ўтаётган икки жиноятчи гуруҳнинг тўқнашуви оқибатида 26 нафар маҳбус ҳалок бўлган, улардан 15 нафарининг боши танасидан жудо қилинган. Маҳбусларнинг бир гуруҳи рақиблари сақланадиган турма блогига бостириб киргандан кейин оммавий тартибсизлик бошланган.

Ҳукумат тизимига тегишли бўлган 3 автобус ва машинага йўлнинг ўртасида ўт қўйилган. Яна 12 автобус компания гаражида ёқилган. Ҳозирда ҳукумат 220 нафар маҳбус билан оммавий ўт қўйиш ўртасидаги алоқани ўрганмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1