Бангладешда дарахт-одам яшайди(Фото)

ДУНЁ 19.01.2017, 11:25
Теглар: Ҳиндистон
Бангладешда дарахт-одам яшайди(Фото)

Бангладешда яшовчи Абул Бажандар кам учрайдиган касалликдан азият чекади. Туғма нуқсонлар туфайли унинг организми инсон папилломаси вирусига ўта даражада сезувчан бўлиб қолган. Бу эса беморнинг қўл ва оёқларида дарахт шохларини эслатувчи ўсимталар ўсиб чиқишига олиб келмоқда. Бундай касаллар тиббиётда дарахт-одамлар деб аталади

Абулда касалликнинг илк белгилари 10 ёш пайтида пайдо бўлган. Секин-аста унинг аҳволи оғирлаша бошлаган. Рикша ҳайдаган Абул ишини ташлашга мажбур бўлди. бора-бора у қўлида оддий буюмларни, ҳатто қошиқни ҳам ушлаб туролмайдиган бўлиб қолди. 

Фото: Global Look Press via ZUMA Press)

Абулни кўздан кечирган шифокорлар уни даволаш учун бир нечта жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарурлигини маълум қилишди. Илк операцияни у 2016 йилнинг март ойида бошдан кечирди. Абул шифохонада бир йилча қолиб кетди. ундаги ўсимталарни олиб ташлаш учун ҳаммаси бўлиб 16 та операция ўтказилди.

Шифокорларнинг айтишича, Абулдан олиб ташланган ўсимталарнинг умумий оғирлиги 5 килограмни ташкил этади. Улар ўсимталар яна ўсиб чиқмаслигига умид қилмоқда. Дарахт-одамлар ҳақидаги маълумотлар тиббий китобларда илк маротаба 1920 йилда қайд этилган. Бу касалликка чалинган  машҳур инсон сифатида Индонезия фуқароси Деде Косвара тилга олинади. У қўли ва оёқларидаги ўсимталарни олдириш учун бир неча маротаба жарроҳлик столига ётқизилган. Деде 2016 йилнинг январида организм етишмовчилигидан вафот этган.

Шарҳлар

Ҳиндистон аэропортида 8 нафар ўзбекистонлик 5 кг олтин занжирлар билан қўлга олинди (видео)

18.08.2023, 11:58

Ҳиндистон пойтахтидаги Индира Ганди номидаги халқаро аэропортда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ҳиндистон божхона департаменти хабар қилди.Маълум қилинишича, улар 5,3 килограмм олтинни...
Ўзбекистонлик қизларни Ҳиндистонга фоҳишалик қилиш учун юборадиган эр-хотин аниқланди

21.12.2022, 09:32

Одам савдоси билан боғлиқ яна бир жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти...
Ҳиндистон тарихида иккинчи марта аёл киши мамлакат президентлигига сайланди

22.07.2022, 11:01

Ҳиндистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси аъзоси, Миллий демократик альянс номзоди Драупади Мурму ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда The Indian Express нашрига...
Ўзбекистон Ҳиндистонга Покистоннинг Карачи порти орқали биринчи юкни жўнатди

02.06.2022, 11:41

Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Маълум қилинишича, аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олди.Қайд этилишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1