Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева “Даракчи” газетаси билан суҳбатда шахсий ҳаётига оид кўплаб саволларга жавоб берди. Жумладан, у янги турмуш ўртоғи Фарҳод Алимовнинг қайси хислатлари унинг ҳурматига сазовор бўлганини айтди.
“Биринчи навбатда, унинг ҳақиқий эркакларга хос хислатлар эгаси эканини ҳурмат қиламан. Унинг кўнгли тозалиги ва самимийлиги меҳримни қозонган.
Айни вақт кўнглимда қўшиқларимда муҳаббат ҳисларини туйиб яшаётганим учун унга минг раҳмат”,—дейди Райҳон.
Шунингдек, Райҳон концерт баннеридаги суратлар ҳам унинг айни пайтдаги руҳий ҳолатига ҳамоҳанг эканлигини ҳам маълум қилди:
“Баннердаги гуллар безаги унда муҳаббат, баҳор яширин эканини билдириб турибди. Баҳор, бу — севги! Дарахтлар гуллаши билан биргаликда инсон қалби ҳам чиройли гуллар ифори билан тўлишидир. Бу суратим билан менинг ҳам юрагимда ана шундай илиқ ва ёқимли кечинмалар яшаётганини айтмоқчи бўлдим”.





