Дональд Трампнинг инаугурацияси ўтказиладиган кунда Барак Обамага тегишли буюмлар Оқ уйдан олиб чиқилади, “Тvzvezda.ru” нашри.
Бугун Барак Обама ходимлари билан хайрлашиб, Оқ уйни тарк этади. АҚШнинг янги, 45 президенти соат 12:00 да қасамёд қабул қилгандан кейин кўчиш ишлари бошланади. Барак Обаманинг оиласига тегишли буюмлар катта юк машинасига ортилгач, Дональд Трампга тегишли мол-мулкни бошқа бир юк машинаси олиб келади.
Инаугурация тадбири тугагандан кейин Барак Обама оиласи билан меҳнат таътилига чиқади. Дональд Трамп Оқ уйга жума куни, Капитолиядаги тушликдан сўнг кўчиб киришни режалаштирган. Унинг рафиқаси ва ўғли ҳозирча Нью-Йоркда қолади. Манхэттен шаҳридаги хусусий мактаблардан бирида ўқийдиган ўғли, 9 ёшли Бэррон Трамп ўқув йилини шу ерда тугатишга қарор қилган.
15.06.2017, 09:39
10 июнь куни АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг қизи Саша 16 ёшга тўлганини нишонлади, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Америкалик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уни туғилган куни...01.06.2017, 12:48
Барак ва Мишель Обамалар Вашингтоннинг нуфузли туманидаги уйлардан бирини сотиб олди, деб хабар берди Ntv.ru нашри. Мазкур уйни улар Барак Обаманинг президентлик муддати тугагандан кейин...04.05.2017, 14:48
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама оқ танли қизга уйланишга журъат этолмаган, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри Дэвид Гэрроунинг Барак Обаманинг ҳаёти ҳақида ёзилган мемуар асарига...25.04.2017, 11:27
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама соғлиқни сақлашга бағишлаб ўтказиладиган анжуманда сўзлайдиган нутқи учун учун рекорд даражадаги – 400 минг доллар гонорар олади, деб хабар берди...