АсосийDunyo

Полиция машҳур Lambada қўшиғи ижрочисининг қотилини қўлга олди

Полиция машҳур Lambada қўшиғининг ижрочиси Лоалви Бразни Рио-де-Жанейрода ўлдириб, ёқиб юборган қотилни қўлга олди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинган одамнинг исми-шарифи Уолас Виейра бўлиб, у илгари хонанда яшаган меҳмонхонада ишлаган ва кейинчалик ишдан бўшатилган. Полициянинг тахминига кўра, у қасд олиш учун мазкур жиноятни амалга оширган.

63 ёшли хонанда Лоалва Браз икки номаълум шахс томонидан уйидан ўғирланган. Жиноятчилар аёлни ўлдириб, жасадни машинаси ичига солиб, ўт қўйишган. 

Лоалва Браз Бразилиянинг Kaoma  поп гуруҳи яккахон ижрочиси бўлиб, машҳур Lambada қўшиғини ижро этган.

Бошқа янгиликлар