1

От эгасининг дафн маросимида инсон каби кўз ёш тўкди (Видео)

ДУНЁ 20.01.2017, 17:07
Теглар: YouTube
От эгасининг дафн маросимида инсон каби кўз ёш тўкди (Видео)

Ҳайвонлар инсоннинг яқин дўстига айланиши ҳаётда кўплаб учрайдиган ҳодисадир, деб хабар берди “Lolzona.ru” нашри.

Масалан, бразилиялик Вагнер Фигуэредо де Лима 10 йилдан бери Серено номли от билан яқин, иноқ дўстга айланган эди. Аммо бешафқат ўлим уларни ажрашишга мажбур қилди. Вагнер автоҳалокат туфайли оламдан ўтди.

Вагнернинг акаси Вандо укаси учун Серено қанчалик катта аҳамиятга эгалигини билгани туфайли отни дафн маросимига олиб келди. От дафн маросимида худди йиғлаётгандай, ғалати овоз чиқарди.

“Серено нима воқеа юз берганини тушунгандай, Вагнер билан видолашишни истади”, деди марҳумнинг акаси. Гувоҳлардан бири от тобут ёнига келиб, уни ҳидлаганини, кейин бошини баланд кўтариб, соғинч билан кишнаганини айтди. 

Отнинг бу ҳолатини кўрган дафн маросими иштирокчилари кўзларига ёш олишди.

Қабристонга етиб боргунга қадар Серено йўл давомида туёқларини ерга уриб, йиғлаб борган. Кейин эгасинининг сўнгги манзилида бош эгиб, у билан абадий хайрлашган.

Шарҳлар

YouTube тармоғидаги барча видеоларда 1 июндан бошлаб реклама пайдо бўлади

26.05.2021, 16:28

Бу ҳақда АҚШнинг YouTube видеохостинги раҳбарияти ўз блогида эълон қилди.  Компания 2021 йил 1 июндан ушбу платформага жойланган барча видеоларга реклама роликларини қўшади. Ёзнинг биринчи кунидан...
YouTube ҳам Трампдан “юз ўгирди”

13.01.2021, 14:54

YouTube компанияси президент Доналд Трампнинг каналини камида бир ҳафтага тўхтатиб қўйиши мумкин, дея хабар бермоқда CНН.Яқинда Трумп каналидаги видео зўравонликни қўзғатди,. Ушбу видео энди олиб...
​YouTube’да “Мафтунингман-2” кастинг видеолари пайдо бўлди

13.06.2017, 16:50

2016 йилда “Мафтунингман-2” фильми учун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб кастинг ўтказилган ва унда 2000 нафардан зиёд ҳамюртларимизнинг иқтидори синовдан ўтказилган эди. Бугун Youtube тармоғида Самарқанд вилоятида...
​YouTube’да тескари рақс тушган йигит машҳур бўлди (Видео)

29.03.2017, 16:39

Украинанинг Запоржье вилоятидаги Мелитополя пабликларидан бирида ғаройиб видеоролик пайдо бўлди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.YouTube каналида тескарисига олинган видеоролик машҳур бўлди. Унинг бош қаҳрамони шаҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1