АсосийJamiyat

Сенсациялар тугади: Денис Истомин Australian Open–2017 турнирида иштирокини якунлади

'Сенсациялар тугади: Денис Истомин Australian Open–2017 турнирида иштирокини якунлади'ning rasmi

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Australian Open–2017 мусобақасининг нимчорак финалида болгариялик теннисчи, дунёнинг 15-ракеткаси Григор Димитровга қарши баҳс олиб борди.

Афсуски, ушбу ўйинда Истомин 6:2, 6:7, 2:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Айтиш керакки, ушбу ўйиннинг 2-сетида Истомин оёғидан жароҳат олди ва бу беллашув натижасига ўз таъсирини ўтказди.

Шунга қарамай, Денис Истомин мусобақада муносиб иштирок этиб, жаҳоннинг 2-ракеткаси Новак Жокович ва 30-ракетка Пабло Бутсани мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

Маълумот учун, мусобақанинг нимчорак финалига қадар етиб келган ҳамюртимиз 90 рейтинг очкоси ва 150 минг еврога эга бўлади.

    Бошқа янгиликлар