Таниқли америкалик актёр ва режиссёр 61 ёшли Мэл Гибсон тўққизинчи бор ота бўлди, деб ёзади “Вести”. Қиз фарзандни актёрнинг учинчи рафиқаси 26 ёшли Розалинд Росс дунёга келтирди.
Жуфтлик оиласидаги бахтли ҳодиса 20 январь куни Лос-Анжелесда юз берди. Янги туғилган қизчага Ларс Жерард Гибсон деб исм қўйилди.
“Улар ҳаяжонда. Мэлнинг қувончи чексиз. Улар ўз уйларида, ҳамма соғ-саломат ва бахтиёр”,—дейди Мэл Гибсоннинг танишларидан бири.
Актёрнинг Ларс Жерарддан ташқари яна саккиз нафар фарзанди бор.
Улардан етти нафари актёрнинг Робин Мур билан биринчи никоҳидан туғилган. Актёр биринчи рафиқаси билан 21 йил бирга яшаган. 2009 йилда актёрнинг иккинчи рафиқаси,россиялик модель Оксана Григорьева ҳам қиз фарзандни дунёга келтирган эди. Орадан бир неча ой ўтиб, жуфтлик катта машмаша билан ажрашган эди. Мэл Гибсон тўққизинчи фарзандининг онаси Розалинд Росс билан 2015 йилда танишган. У ўз интервьюларидан бирида Розалиндни бир кўришдаёқ севиб қолганини айтган эди.
23.08.2021, 16:08
Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...01.06.2021, 18:32
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...13.05.2021, 22:34
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...03.12.2020, 20:22
"Питер Пен ва Алисия мўъжизалар мамлакатида" (Қайтиш) фильмининг суратга олиш ишлари икки йил олдин тугаганлигига қарамай намойиш этилмаётган эди. Сабаби шу вақт ичида Бренд Чепман...