АсосийShou-biznes

​Шаҳзода Муҳаммедова қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берди

'​Шаҳзода Муҳаммедова қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берди'ning rasmi

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ўзига сарпо либосларини тикишни бошлаганини маълум қилди.

Шаҳзода Instagram`даги саҳифасида тўйи қачон бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.

“Ўзим учун ваниҳоят..."SHAXZODA" Boutique & Atelye заказларидан бўшаб, энди сарпо либослар ва бош кийимлар тикяпман ярим тунда,—деб ёзади Шаҳзода,—Кўплаб саволларга жавобан: Ҳамма ‘Тўйингиз қачон?’, деб сўрайди. Аллоҳ насиб этса орзуимдаги вафодор, садоқатли, аёлнинг қадрига етадиган, маданиятли, меҳрли, ҳақиқий лафзли, ор-номусли, қалби ва амали ҳамда виждони пок, ҳақиқий мард эркак учраса, албатта турмуш қураман”.

“Ҳозир эса янги фильм учун ўзимга эскизларим асосида сарпо либослар тикяпман”,—дейди актриса сўзини давом эттирар экан.

Бошқа янгиликлар