АсосийDunyo

​Мосулда коалиция томонидан берилган авиазарба туфайли ҳалок бўлган 112 нафар тинч аҳолининг жасади топилди

'​Мосулда коалиция томонидан берилган авиазарба туфайли ҳалок бўлган 112 нафар тинч аҳолининг жасади топилди'ning rasmi

БМТ Вашингтон раҳбарлик қилган коалиция томондан Ироқнинг Мосул шаҳрида тинч аҳолининг ҳалок бўлиши юзасидан ўтказиладиган терговни кутмоқда, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Авиазарба берилган жойдан 112 та жасад топилди. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларининг берган маълумотига кўра, мазкур туман 17 март куни бомбардимон қилинган. Улар 200 дан ортиқ тинч аҳолини ўлдириши мумкин эди. Америка ҳарбийлари тергов ишларини бошлади.

Шаҳардан қочишга муваффақ бўлган одамлар жангарилар улардан тирик қалқон сифатида фойдаланганлигини сўзлаб беришди. Террорчилар аёллар ва болалар бўлган уйларга беркинган. Қочмоқчи бўлганлар эса отиб, ўлдирилган. Коалиция қўшинлари эса террорчилар яширинган биноларни самолёт ва танк ёрдамида ўққа тутган.

“Уйлар вайронага айланиб, устимизга қулади. Биз ҳамма нарсамизни ташлаб, қочишга мажбур бўлдик. Агар кўпчилик бўлсак, террорчилар кўриб қолиб, ўққа тутган бўларди”, деди мосулликлардан бири.

“Дунёнинг бирорта давлати армияси тинч аҳолини ўлдирса, бунчалик катта эътибор берилмайди”, деди андишасизлик билан Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис.

    Бошқа янгиликлар