АсосийDunyo

​Жисмоний камчилигига қарамай, дунёга машҳур бўлган иродали одамлар

'​Жисмоний камчилигига қарамай, дунёга машҳур бўлган иродали одамлар'ning rasmi

Ҳаммага маълумки бирор жисмоний камчиликка ёки нуқсонга эга одамнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши мушкул вазифадир, деб хабар беради Pomada.cc нашри.

Аммо биз ҳикоя қилмоқчи бўлган одамлар мазкур тоифага кирмайди, балки улар инсон оёқ-қўлини йўқотгани билан, ҳали имкониятлар борлигини, ўзлигини йўқотиш мумкин эмаслигини исботлашди. Ҳикоямиз қаҳрамонларининг ҳаёти билан танишсангиз, дунёда ҳамма нарсанинг чораси, иложи, имкони борлигига амин бўласиз.


1. Кейт Фостер, гимнастикачи (17 ёшда)

2011 йилда қўйилган даҳшатли лейкоз ташхиси туфайли 17 ёшли гимнастикачи оёғидан айрилди. Аммо операциядан уч йил ўтгач, қиз спортга қайтди ва ҳафтасига уч маротаба спорт билан шуғулланадиган бўлди. У турли спорт мусобақаларида тинимсиз иштирок этади ва ҳозиргача, тўрт мучаси соғлар билан бир қаторда тиним билмай, машғулотларга қатнашади.



2. Жесси Куинн, фитнес-модель (24 ёшда)

Бундан тўққиз йил илгари Жесси саратон туфайли оёғидан айрилди, аммо у депрессияни енгиб, Instagram’нинг омадли блогерларидан бирига айланди. Ҳозирда у фаол турмуш тарзини кечиради, сузиш, югуриш машғулотларида иштирок этади, турли жисмоний машқларни бажаради ва Nike лойиҳаларида иштирок этади.



3. Сергей Кутовой, фитнес-блогер (21 ёшда)

Архангельсклик бу йигитнинг ҳаётида содир бўлган воқеа барчани ларзага солди. Бундан тўрт йил илгари Сергей ортиқча вазндан азият чекар, унинг севган инсони ҳам йўқ эди. Кейин унинг ҳаётида ҳақиқий фожиа юз берди. Сергейни юк машинаси босиб кетди, фалокат оқибатида у оёғидан айрилди. Касалхонада ётганда 110 килограммга семирди, шунда у иродасини қўлга олиб, спорт билан шуғуллана бошлади. Айни пайтда Сергей Instagram’да болгерлик қилади, фитнес модель бўлишни ва Паралимпиадада иштирок этишни орзу қилади. У “оёғимни йўқотсам-да, ўзлигимни йўқотмадим”, дейди.



4. Паола Антонини, модель (21 ёшда)

2014 йилда Паола даҳшатли фожиани бошдан кечирди, уни машина босиб кетди ва қиз оёқларидан айрилди. Протезлар ёрдамида Паола ҳақиқий тўлақонли ҳаёт кечиради. У рақс ва фитнес билан шуғулланади, от минади ва скейтда сайр қилади. Паола ҳеч қачон жисмоний камчилигидан тортинмайди. У ҳақиқий иродали инсон намунасидир.



5. Жессика Ван Зейл, фаоллардан бири (23 ёшда)

Саратоннин кам учрайдиган туридан азият чеккан автралиялик талаба қиз кўзидан маҳрум бўлди. Агар унинг кўзи олиб ташланмаганида, саратон бутун танасига тарқалиб кетиши мумкин эди. Ўша пайтларда Жессика ўзи чалинган касаллик ҳақида жуда ҳам кам маълумотга эга эди. Шунинг учун ҳам у ҳаётини одамларни мазкур касалликдан огоҳлантиришга бағишлади. Бундан ташқари Жессика кундалик турмушда, бирор жойга борганда тақиладиган кўз боғлағичлар коллекциясини яратди.


6. Канья Сэссер, спортчи ва модель (25 ёшда)

Оёқсиз туғилган Канья Сэссерни онаси чақалоқлигидаёқ будда ибодатхонаси олдида қолдириб кетди. У беш ёшга тўлганда асраб олган оиласи билан биргаликда АҚШ га кўчиб келди ва моделлик карьерасини бошлади. Ҳозирда Канья Паралимпиада-2018 мусобақаларида иштирок этиш учун скейтда машқ қилмоқда. У жуда камдан-кам ҳолларда ногиронлик аравачасига ўтиради, ҳаракатланиш учун қўлини ерга тираган ҳолда скейтдан фойдаланади.

Бошқа янгиликлар