Покистонда (Панжоб провинцияси) йўловчи поезд нефть ташиётган автоцистерна билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлди – машинист ва унинг ёрдамчиси. Яна 10 киши жабрланди. Поезднинг бешта вагони ёниб кетди.
Тўқнашув автоцистерна рельслардан ўтаётган чоғда тормозлари ишламай қолганлиги сабабли содир бўлди. Бундан ташқари, поезд яқинлашганига қарамай темирйўл ўтиш жойида шлагбаум очиқ бўлган, дея хабар беради РИА Новости.
Поездни қуршаб олинган олов тез фурсатларда бартараф этилди.