АсосийShou-biznes

​Украинада Фарруҳ Зокировга “Йил одами” мукофоти топширилди

'​Украинада Фарруҳ Зокировга “Йил одами” мукофоти топширилди'ning rasmi

Украина опера ва балет академик Миллий театрида “Йил одами” XXI умуммиллий дастури бўйича мукофотларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу йил халқаро мукофотга маданий алоқаларни мустаҳкамлагани, халқларни маънавий яқинлигига қўшган ҳиссаси учун “Ялла” гуруҳи асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров сазовор бўлди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар берди.

Олий академик кенгаш қарорини эълон қилар экан, “Йил одами” умуммиллий дастури директори Аркадий Райцын шундай деди:

- Украинада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон халқ артисти Фарруҳ Зокировнинг мухлислари талайгина. Бу ерда «Ялла» гуруҳининг ижодини севишади.

Фарруҳ Зокировнинг халқаро мукофот билан тақдирланиши шубҳасиз икки мамлакат ўртасида маданий-гуманитар муносабатларнинг кенгайишига ижобий таъсир кўрсатади, аҳир ўзбек ва украин халқларини яқин дўстлик алоқалари боғлаб туради.

Минглаб томошабинларнинг талабларига биноан Фарруҳ Зокиров “Чайхана” ҳамда “Учкудук” ашулаларини куйлаб берди.

“Йил одами” мукофотига аввалроқ – А.Сафина, М.Дидье, В.Кикабидзе, П.Каас ва бошқалар лойиқ топилган.

Бошқа янгиликлар