Peruvian Airlines авиакомпаниясининг ҳаво лайнери 28 март куни Перунинг Хауха шаҳар аэропортига қўнаётганда ёниб кетди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Маҳаллий радиостанциянинг берган маълумотига кўра, самолёт техник носозлик туфайли ёнган. Самолёт қўнаётганда ўнг шассисида муаммо пайдо бўлган. Учувчи авариявий қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди. La Republica газетасининг ёзишича, ҳодиса оқибатида камида 26 киши жабрланган. Барча жабрланганлар, шу жумладан улар орасида бўлган бола ҳам касалхонага ётқизилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнаётган самолёт ичида бўлган барча йўловчилар эвакуация қилинди.
Самолёт учувчиси Денисс Хан қўниш жараёнида шасси ғилдираги ёрилиб кетганлиги маълум қилди. Аэропорт учиш-қўниш тақиклаб, иш фаолиятини тўхтатди, воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Ижтимоий тармоқларда эса Peruvian Airlines авиакомпаниясининг ёнаётган самолёти акс этган видеоролик пайдо бўлди.






