​69 ёшли аёл шифокорлар уни операция қилгунга қадар интернет орқали мулоқот қилди

ДУНЁ 25.04.2017, 10:47
Теглар: Аёл, Жарроҳлик
​69 ёшли аёл шифокорлар уни операция қилгунга қадар интернет орқали мулоқот қилди

Хитойлик 69 аёл уни шифокорлар операция қилаётган пайтда ижтимоий тармоқлар орқали мулоқотда бўлди, операцияда иштирок этаётган врачларни суратга олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Маълум бўлишича, маҳаллий анестезия орқали операцияни амалга оширган жарроҳ бемор аёлнинг камроқ асабийлашиши учун операция хонасига смартфон олиб киришига рухсат берган. Аслида беморларга операция хонасига смартфон олиб кириш тақиқланади, аммо бу сафар доктор Чжу аёлни бу тақиқдан истисно қилди. У бемор аёлнинг оёғидаги варикоз томирларни операция қилди.

“Бемор аёл қаттиқ ҳаяжонланаётганини кўриб, уни тинчлантириш мақсадида, операцияни муваффақиятли равишда ўтказиш учун операцияга смартфон олиб киришга рухсат бердим”, деб ўз ҳаракатини изоҳлади доктор Чжу. 18 дақиқа давом этган операция жараёнида бемор аёл уни операция қилаётган врачларни эсдалик учун суратга туширди, WeChat ижтимоий тармоғида яқинлари, дўстлари билан мулоқот қилди. “Мен ўзимни жуда хотиржам ҳис қилдим, умуман асабийлашмадим”, деди бемор аёл Хитой нашрларидан бирига берган интервьюсида.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1