АсосийШоу-бизнес

​Black star янги клипида GM Uzbekistan автомобилларини реклама қилди(видео)

Россиянинг Black star продюсерлик компанияси ва шу номдаги лейбл хонандаси Doni “Бомбей” қ...

'​Black star янги клипида GM Uzbekistan автомобилларини реклама қилди(видео)'ning rasmi

Россиянинг Black star продюсерлик компанияси ва шу номдаги лейбл хонандаси Doni “Бомбей” қўшиғига ишланган клипда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллардан фойдаланди.

Рэпер клипдаги кадрларда қора рангдаги Ravon R3 (Nexia) ва Ravon R2 (Spark) автомобиллари ёнида пайдо бўлади. Шунингдек, қўшиқ сўзларида ҳам Ravon бренди тилга олинади.

Маълумот учун, Doni`нинг асли исми Достонбек Исломов бўлиб, у Ўзбекистонда туғилиб ўсган.

Унинг хонандалик фаолиятига кириб келиши осон кечмаган. Doni таниқли хонанда бўлишига қадар ҳаёт кечириш учун устачилик қилган, қоровул бўлиб ишлаган, биноларни тозалаш билан шуғулланган. Кунлардан бир кун Дониёр умумий танишлари орқали Black star лейбли асосчиси Тимати билан танишиб қолади. Ундаги қобилиятни пайқаган Тимати дарҳол ҳамкорликни таклиф қилади.

Doni ва Тимати ижросидаги “Борода” клипи эфирга узатилгач, Достон машҳур бўлиб кетди. Унинг Натали билан айтган “А ты такой” қўшиғи эса ҳақиқий маънодаги “хит” тарона бўлди.


Бошқа янгиликлар