АҚШда гватемалалик муҳожир Сесар Санчес Америка ҳукуматидан ўзини депортация қилишни илтимос қилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
У “911” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўзини ёмон ҳис этаётганлиги туфайли ватанига депортация қилишларини илтимос қилди.
“Ўзимни жудаям ёмон ҳис қиляпман. Бу фавқулодда ҳодиса эмас, аммо мени депортация қилишларингизни илтимос қиламан”, деди Санчес. Мазкур воқеадан кейин қутқарув хизматига ноодатий илтимос билан қўнғироқ қилган Санчес полиция томонидан қўлга олинди ва унга икки минг доллар миқдорида жарима солинди. Унинг келгуси тақдирини мамлакатнинг миграция хизмати белгилайдиган бўлди.