12.11.2013 09:51
Футзал. Ўзбекистон Осиё чемпионатига йўл олди
Дастлабки турда Туркманистон терма жамоасини 10:1 ҳисобида мағлуб этган футболчиларимиз иккинчи учрашувда Тожикистон вакиллари билан куч синашди, деб хабар беради [url=http://sports.uz/uz/]Sports.uz сайти. Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган учрашувда ҳамюртларимиз 5:4 ҳисобида зафар қучди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Қирғизистон ва Туркманистон футболчилари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозониб, олти очко билан пешқадамга айланган Ўзбекистон терма жамоаси келаси йили Вьетнамда бўладиган Осиё чемпионатининг финал босқичига муддатидан олдин йўлланма олди. Ҳамюртларимиз гуруҳдаги сўнгги учрашувни 7 ноябрь куни Қирғизистон футболчиларига қарши ўтказади.