Ўзбекистон халқ артисти Ойбарчин Бакирова АҚШда инсультни бошдан кечирди. Бу ҳақда турли ижтимоий тармоқларда маълум қилинди.
Ойбарчин Бакированинг қизи ҳозирда онасининг аҳволи оғирлигини айтган.
Маълумот учун, Ойбарчин Бакирова 1950 йилда Андижонда актёр Аббос Бакиров оиласида дунёга келган. 1971 йилда Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. 2000 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.






