my5
all

Мадейрада Криштиану Роналду музейи очилади

СПОРТ 20.11.2013, 19:15
2311
Мадейрада Криштиану Роналду музейи очилади
Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси Криштиану Роналдуга бағишланган музей футболчининг жонажон шаҳри Фуншаледа очилади.

“Diario de Noticias” нашри тарқатган хабарга кўра, музейни яратиш ғояси ўйинчининг ўзи ва унинг онасига тегишли. Роналду билан боғлиқ фотосуратлар, фотболкалар, тўплар ва совринлар 300 метр квадрат майдонни эгаллайдиган музей экспонатларига айланади.
Қайд этиб ўатмиз, Роналду ўзининг футболдаги фаолиятини 2001 йили Лиссабоннинг “Спортинг” жамоасида бошлаган. 2003 йилда футболчини 12,24 миллион фунтга Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси сотиб олади. Бу ерда у 2009 йилгача ишлайди, шундан сўнг Мадриднинг “Реал” жамоасига ўтади.
Ушбу трансфер “Реал”га 83 миллион фунтга тушади ва у португалияликни футбол тарихидаги энг қиммат ўйинчига айлантиради. 2008 йили “Олтин тўп” соҳибига айланган 28 ёшли Роналду ўз фаолияти давомида 616 та ўйинни ўтказиб, 387 та гол урган. Роналду уч карра Англия чемпиони, Испания чемпиони, Чемпионлар Лигаси ва клублар орасидаги жаҳон чемпионатининг ғолиби ҳисобланади. Миллий жамоа таркибида Евро-2004 чемпионатининг кумуш ва Евро-2012 чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлган.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° пасмурно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49