21.11.2013 10:53
Мессига учинчи бор “Олтин бутса” топширилди
2012/13 йил мавсумида аргентиналик футболчи Испания чемпионатида 46 та тўп урди ва бу билан ўзининг энг яқин рақиби “Реал” клубининг форварди Криштиану Роналдуни 12 та
голга ортда қолдирди. Шу тариқа, Месси “Олтин бутса” ҳисобига 92 очко тўплади.
Бу борадаги энг яхши натижа – 100 балл – ҳам Мессига тегишли (2011/12 йил мавсуми).
25 ёшли футболчи ушбу мукофотни учинчи бор олиши. Бу мутлақ рекорд ҳисобланади.