1

ДУБАЙЛИК ОЛИМЛАР ДУНЁДАГИ БИРИНЧИ ПОЛИЦИЯЧИ РОБОТНИ ОММА ЭЪТИБОРИГА ҲАВОЛА ЭТИШДИ

HI-TECH 09.09.2017, 09:43
ДУБАЙЛИК ОЛИМЛАР ДУНЁДАГИ БИРИНЧИ ПОЛИЦИЯЧИ РОБОТНИ ОММА ЭЪТИБОРИГА ҲАВОЛА ЭТИШДИ

Яқинда Дубай олимлари дунёдаги биринчи полициячи Robocop номли роботни омма эътиборига ҳавола этишди…

Роботнинг биринчи иш куни Дубай шаҳрида ўтказилган “Gulf Information Security Expo and Conference” номли кўргазмасида бўлди. У ерда у меҳмонларни кутиб олувчи, автомобиллар турар жойида йўл кўрсатувчи бўлиб ўз фаолия­тини бошлади. Тадбир тугагач, иштирокчиларнинг таклифларига биноан унга кўча тартибларини сақлаш вазифаси топширилди. Буни ҳам полициячи робот моҳирона уддалади. Унинг бўйи 170 см ва оғирлиги 100 килограммга етади. У асосан GPS Навигатор ёрдамида ишлайди. Бу унга табассум, имо-ишораларни аниқлаш имконини беради ҳамда сиз унга вазият туғилганда қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Полициячи робот 6 тилда бемалол мулоқот қила олади. Олимларнинг таъкидлашича, робот яқин кунларда турли жиноятчи ҳуқуқбузарларни тутишда асқатиши мумкин. У турли кўнгилсиз вазиятларда тез ва оқилона хулоса чиқара олади. Робот яқин кунларда Дубай шаҳарлари бўйлаб ўз ишини давом эттиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1