​АЛИШЕР УСМОНОВ ҲОМИЙЛИГИДА А.П.ЧЕХОВ НОМИДАГИ МОСКВА БАДИИЙ ТЕАТРИНИНГ ТОШКЕНТДАГИ ГАСТРОЛЬ САФАРИ БОШЛАНАДИ

МАДАНИЯТ 28.09.2017, 12:26
​АЛИШЕР УСМОНОВ ҲОМИЙЛИГИДА А.П.ЧЕХОВ НОМИДАГИ МОСКВА БАДИИЙ ТЕАТРИНИНГ ТОШКЕНТДАГИ ГАСТРОЛЬ САФАРИ БОШЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Россия Маданият вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик давом этади. Тошкент иккинчи бор катта масштабдаги Россия Федерацияси Маданият вазирлигининг "Катта гастроллар. Хорижий дастур” гастрол фаолиятини қўллаб-қувватлаш Федерал маркази лойиҳасида қатнашмоқда. Пойтахтда энг яхши театрлар иштирокида театр мавсумини очиш яхши анъанага айланмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Катта гастроллар“ лойиҳа доирасида Малый театр меҳмон бўлганди. Бу йил эса – биз яна бир ижодий “гранд” – Чехов номидаги Москва Бадиий Театри билан танишамиз.

2017 йилнинг 29 сентябридан 2 октябригача “Гастрол фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Федерал маркази Хорижий дастури”нинг лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Академик рус драма театри саҳнасида А.П.Чехов номидаги гастрол сафари бўлиб ўтади. Гастрол сафари Россия Федерацияси Маданият вазирлиги Гастрол фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Федерал маркази томонидан ҳамда асосий ҳомий - Алишер Усмоновнинг “Санъат, илм, спорт” хайрия Фонди кўмагида ташкил қилинмоқда, деб хабар беради Маданият вазирлиги расмий сайти.

Чехов номидаги Москва Бадиий Театри – Россиянинг энг машҳур театридан биридир. У 1898 йил К.С.Станиславский ва В.И.Данченко томонидан ташкил қилинган. Театр “Эрмитаж” биносида очилган., 1902 йилдан то ҳозирга қадар Камергерский тор кўчасидаги собиқ Лианозовский театри биносига кўчирилди. 1919 йилдан Академик театр унвонини олди (МБАТ). 1943 йили Бадиий театр қошида олий ўқув юрти – Вл.И. Немирович-Данченко номидаги МБАТ Мактаб-студияси очилди ва бир неча атоқли актёрлар, режиссёрлар ва театр рассомлари авлоди етишиб чиқди. Олег Ефремов вафотидан сўнг (2000 й), Чехов номидаги Москва Бадиий Академик Театрига Олег Табаков бошчилик қилди. 2004 йил театрдан Академик номи олиниб, қайтадан илк - Москва Бадиий Театри (МБТ) номига қайтди. МБТ Россия ва хорижнинг етакчи театр режиссёрларини жалб қилиш мақсадида репертуатларни янгилаш ва замонавий театр санъатининг янги шаклларини излаш бўйича иш бошлади. МБТ Россиянинг қадимий театрларидан бири бўлиб, ҳали ҳануз етакчи янгилик яратувчи театрлардан ҳисобланади.

Гастрол доирасида 2 та спектакл намойиш этилади: 29-30 сентябрь кунлари Сергей Пускипалис режиссёрлигидаги, Евгений Гришковец ва Анна Матисон муаллифлигидаги “Дом”, 1-2 октябрь кунлари Евгений Гришковец муаллиф ва режиссёрлигидаги “Весы” спектакли.

29 сентябрь куни соат 14:00 да Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида А.П.Чехов номидаги Москва бадиий театрининг гастроль сафари доирасида матбуот конференцияси бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1