my5

Футбол ишқибози кўзини жамоа эмблемаси билан безади

ДУНЁ 07.12.2013, 14:20
3103
Футбол ишқибози кўзини жамоа эмблемаси билан безади
Англиянинг “Ньюкасл Юнайтед” клуби мухлиси ўнг кўзига севимли жамоасининг эмблемасини қўйди.

Бу ташқаридан жуда қўрқинчликўринса-да, мухлис ундан жуда мамнун. 35 ёшли футбол ишқибози Эндрю Канаваннинг чап кўзи одатий, аммо ўнг кўзи бундай нарсани
кўрмаган кишиларни қўрқитади. Узоқдан у кўзи шикастланган одамга ўхшайди, яқиндан қараганда эса кўз соққасида машҳур футбол клубининг эмблемасини кўриш мумкин. Канаваннинг сўзларига кўра, у ўз севимли жамоасига садоқатни намойиш эта олганидан жуда бахтиёр.



"Ньюкасл" эмблемасидан бундай тарзда фойдаланиш учун Эндрюклуб раҳбариятидан рухсат сўраган ва уни олган. Футбол ишқибози севимли жамоасига муҳаббатини изҳор этиш учун кўзини шикастлашгача боргани йўқ, шунчаки кўз протезини модификациялади, холос.  Айтиш жоизки,
бундан 20 йил олдин Эндрюда кўзнинг тўр пардаси узилиши юз бериб, бу кўздан қон чиқишини келтириб чиқарган. Шу тариқа, унинг кўзи перманент тарзда қизарган. Эндрю шифокорлардан ишламаётган кўриш органини олиб ташлашларини сўрайди. Шифокорлар унга табиий кўринадиган кўз протезини қўяди. Футбол ишқибози айнан шу протезни севимли жамоасининг эмблемаси билан безаган.     

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° облачно с прояснениями
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37