1

Европада "Ксавье" довули самолётларни учириб кетишига оз қолди (ВИДЕО)

ДУНЁ 09.12.2013, 14:12
Европада "Ксавье" довули самолётларни учириб кетишига оз қолди (ВИДЕО)
Тармоқда Европадаги "Ксавье" довули қўнишга уринаётган самолётларни учириб кетишига оз қолганини акс эттирувчи видео пайдо бўлди.

Унда авиалайнер ўзманёврларини якунлашига саноқли метрлар қолганида, кучли шамол самолётни яна ҳавога кўтарилишга мажбур қилганини кўриш мумкин. Европа мамлакатларининг кўпчилиги довул пайтида авиарейсларни бекор қилган.

“Euronews” тарқатган хабарга кўра, айни дамда табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони
10 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг иккитаси Буюк Британияда ҳалок бўлган, яна беш киши Польша жанубида ўлим топган.

Довул оқибатида минглаб одамлар электр энергиясиз қолмоқда – Болтиқ денгизи соҳилида кучли шамол электр симларини узиб ташлаб, 400 минг кишини чироқсиз қолдирган.

Шунингдек, Германияда юқори тезликдаги поездлар ҳаракати тўхтатилган, йўловчиларни
автобуслар ташияпти. Ҳозир мамлакатда 4 минг киши чироқсиз ўтирибди, табиий офат туфайли мактаблардаги дарслар бекор қилинган. 

<center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/-CTFESsA28Q" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1