1

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини “Бунёдкор”да ўтказади

СПОРТ 10.02.2014, 15:03
Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини “Бунёдкор”да ўтказади
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиб бўлган. Гуруҳдаги сўнгги 6-тур учрашувни жамоамиз БАА терма жамоасига қарши ўтказади.

ОЧ саралаши доирасидаги Ўзбекистон - БАА учрашуви 5 март куни соат 17:00да Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган бўлди. Бу ҳақда УФФнинг твиттердаги расмий саҳифасида хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз ўзининг сўнгги уй учрашувини “Пахтакор” стадионида Вьетнам терма жамоасига қарши ўтказган эди. БАА терма жамоаси ҳозирча 5 та учрашувда юз фоизлик натижа кўрсатиб, 15 очко билан гуруҳни биринчи ўрин билан якунлади. Меҳмондаги учрашувда терма жамоамиз БААга 2:1 ҳисобида имкониятни бой беришган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1