​ПОЙТАХТИМИЗДА БУХОРО ТЕАТРИ СПЕКТАКЛЛАРИ

МАДАНИЯТ 03.11.2017, 09:03
​ПОЙТАХТИМИЗДА БУХОРО ТЕАТРИ СПЕКТАКЛЛАРИ

Пойтахтимиздаги Ўзбек Миллий академик драма театрида бошланган Бухоро вилояти мусиқали драма театрининг ижодий сафари давомида намойиш этиладиган спектакллар жонажон диёримизни, бошимиз узра мусаффо осмонни кўз қорачиғидек асрашга ундаши, халқимиз, айниқса, ёшларнинг Ватан олдидаги ижтимоий бурчи, масъулиятини теран англашга яқиндан кўмаклашиши билан аҳамиятлидир.

Бухоро вилояти мусиқали драма театри ижодий сафари бошланиши муносабати билан ташкил этилган кечага санъатшунослар, педагоглар, маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, талаба-ёшлар таклиф этилди, деб хабар беради Маданият вазирлиги Ахборот хизмати.

Мамлакатимизда театр санъатини равнақ топтириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни мустақил ва соғлом тафаккур соҳиби бўлиб камолга етказишдек мақсадларни кўзлаши билан аҳамиятлидир.

Бухоро вилояти мусиқали драма театрининг ижодий сафари доирасида мазкур жамоа томонидан саҳнага қўйилган "Бурч" ҳамда "Зафарнома" спектакллари намойиш этилади. Нурилла Аббосхон ҳамда Валижон Умаров асари асосида режиссёр Сайфиддин Мелиев томонидан саҳналаштирилган "Бурч" спектакли миллий армиямизда офицерлар сулоласининг шаклланиши, уларнинг халқимиз тинч ва осуда ҳаётини муҳофаза этишга оид жасорати, аскарлик қасамёди ва бурчига содиқ мард ўғлонлар тақдирига бағишланган.

"Зафарнома" спектакли эса буюк боболаримизнинг ҳаёти, фаолияти, бой маънавий меросидан сўзлайди.

Бухоролик театр усталарининг ижодий сафари "Бурч" спектакли билан бошланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1