Пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейида Бельгия маданияти ва санъати, тарихи, урф-одатлари ва тарихий обидаларини ўзида акс эттирган «Сиз Бельгияни биласизми?» мавзуидаги фотокўргазма ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Ўзбекистон – Бельгия» дўстлик жамияти раиси Б.Алихонов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчиси З.Обидов, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Н.Ҳабибуллаев ва бошқалар мамлакатимизда миллати, дини, келиб чиқиши ва эътиқодидан қатъий назар, ҳар бир фуқарога тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратилгани, бу ўз навбатида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.