1

4 нафар вояга етмаган фарзандини уйда ёлғиз ташлаб дам олгани кетган ота-она ҳибсга олинди

ДУНЁ 14.02.2014, 10:57
4 нафар вояга етмаган фарзандини уйда ёлғиз ташлаб дам олгани кетган ота-она ҳибсга олинди
АҚШлик Тулио ва Мария Айайлу 4 нафар боласини 6 кунга уйда ёлғиз қолдириб кетгани учун ҳибсга олинди.   

Нью-Йорк штатининг Централ-Айслип шаҳри полицияси бу иш бўйича тергов ишларини бошлаб юборди. ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, ота-она уйдан узоқ бўлмаган меҳмонхонада дам олаётган пайт бир ҳафта давомида 4, 8, 13, 15 ёшли болалар уйда ёлғиз қолишган. 

Улар АҚШда кузатилаётган совуқ об-ҳавога қарамай ўз фарзандларини исситиш масламаси ишламай қолган уйда қолдиришган.
 
Эр-хотин болани ҳавф остида қолдириш ҳаракатида айбланмоқда. Уларни қандай жазо кутаётгани номаълум.  Ҳуқуни сақлаш органларининг хабарига кўра, болаларга зарар етмаган ва ҳозир улар қариндошларникидан бириникида яшамоқдалар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1