​А.НАЙМАРК: “ДУНЁ ТЎПЛАМЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАДАНИЙ МЕРОСИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЧОП ЭТИЛГАН КИТОБЛАР “МУДРАБ” ЁТГАН САНЪАТ АСАРЛАРИ ТОМОН ЙЎЛ ОЧАДИ

МАДАНИЯТ 23.11.2017, 17:04
​А.НАЙМАРК: “ДУНЁ ТЎПЛАМЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАДАНИЙ МЕРОСИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЧОП ЭТИЛГАН КИТОБЛАР “МУДРАБ” ЁТГАН САНЪАТ АСАРЛАРИ ТОМОН ЙЎЛ ОЧАДИ

А.НАЙМАРК: “ДУНЁ ТЎПЛАМЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАДАНИЙ МЕРОСИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЧОП ЭТИЛГАН КИТОБЛАР “МУДРАБ” ЁТГАН САНЪАТ АСАРЛАРИ ТОМОН ЙЎЛ ОЧАДИ

Жорий илнинг 28-29 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” номли медиа-форуми бўлиб ўтади. Унда дунёнинг етакчи илм-фан вакиллари, музейлар, кутубхоналар, илмий институтлар ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон олимлари ва экспертлари иштирок этади. Улар орасида Хофстра университети (Нью-Йорк, АҚШ)нинг тасвирий санъат, дизайн, санъат тарихи, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё дастурлари кафедралари мудири Александр Наймарк Ильич ҳам бор. У «Дунё тўпламларида Ўзбекистоннинг маданий мероси» лойиҳаси ҳақида шундай дейди:

— «Дунё тўпламларида Ўзбекистоннинг маданий мероси» лойиҳаси доирасида тайёрланган альбом-китобларнинг ўтган галги тақдимоти каби бу сафарги учрашув ҳам орадан ярим йил вақт ўтиб бўлсада, ташкилотчиларнинг ҳаракатлари ғоят катта самара беришини кўрсатмоқда.

Шу қисқа вақт ичида лойиҳага етакчи мутахассислар жалб қилинди ва китоблар чоп этилди. Китобларда омма эътиборига ҳатто мутахассисларнинг ўзлари ҳам бехабар бўлган ажойиб коллекциялар ҳақида очиқланади. Альбом-китоблар бир неча ўн йилликлар мобайнида заҳираларда “мудраб” ётган санъат асарлари, миллий маданиятнинг бутун бир қатлами томон кенг йўл очади.

Ўзбекистоннинг образини яратишда бу каби лойиҳалардан-да яхшироғи йўқ, деб ўйлайман. Ташкилотчиларга қойил, дейишдан ўзга чорам йўқ!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1