1

“Катта Лангар” Қуръонининг факсимиле нусхаси ҳукуматимизга топширилгани катта ҳаяжон билан қарши олинди

МАДАНИЯТ 28.11.2017, 16:20
“Катта Лангар” Қуръонининг факсимиле нусхаси ҳукуматимизга топширилгани катта ҳаяжон билан қарши олинди

Бугун Тошкентда иш бошлаган “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” номли халқаро медиа-форум қизғин давом этмоқда. Унда иштирок этаётганлар ўз таассуротлари билан ўртоқлашишмоқда.

Насриддин Мирзаев, Мусулмонлар идораси Фатво бўлими мутахассиси:

— Бугунги медиа-форумда илк бор иштирок этяпмиз. Унда юртимизнинг ва дунё олимларининг қилган маърузалари ҳамда энг муҳими, хориж мамлакатларининг музейларида сақланаётган қадимий қўлёзмаларимизнинг ҳукуматимизга тақдим этилгани катта тааассурот ва фахр-ифтихор туйғусини уйғотади. Ушбу тадбирни Ўзбекистон учун катта янгилик ва унинг айнан юртимизда ўтказилиши ҳаммамиз учун катта байрам, деб айтсак бўлади. Маданий меросимизни ўз вақтида аниқлаб, сақлаб, халққа чиройли тарзда тақдим этган, халқаро миқёсдаги олимларни бир жойга тўплаган лойиҳа ташкилотчиларининг саъи-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим. Мусулмонлар идораси айниқса, “Катта Лангар” Қуръонининг факсимиле нусхаси ҳукуматимизга топширилганини катта ҳаяжон билан қарши олди. Эндиликда бу бизга тадқиқот ишларини олиб боришимизда, яна изланишимизда ҳамда халқимизнинг бой меросини дунёга кўз-кўз қилишимизда туртки бўлади.

Муниса АЛИЕВА

Фотограф: Омил ҲАКИМОВ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1