АсосийMadaniyat

“МАДАНИЙ МЕРОС НАШРИ XXI АСР МАДАНИЙ ТАРИХИДА КАТТА ЮТУҚ”

'“МАДАНИЙ МЕРОС НАШРИ XXI АСР МАДАНИЙ ТАРИХИДА КАТТА ЮТУҚ”'ning rasmi

Бугун 28 ноябрь куни Тошкентда ЎЭОАВМАнинг “Media hall”ида ўз ишини бошлаган “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форумида иштирок этган Ўзбекитон Миллий университетининг археология фани педагоги Рустам Сулаймонов лойиҳа бўйича ўз фикрини билдирди:

— “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форуми нафақат ўзбек маданияти, илм-у фани, зиёлиларининг, балки халқаро миқёсдаги маданият байрами. Боиси ўзбек халқининг маданий мероси фақат сиз-у бизники эмас, балки жаҳон маданий мероси ҳамдир. Бу маданий меросни асраб-авайлаш, тарғиб қилиш шарафли бурч. Нашр қилинган ўнта зарвароқлик маданий мерос нашри XXI аср маданий тарихида катта ютуқ. Мазкур медиа форумнинг ташкилотчиларига, хусусан “Ўзбекистоннинг маданий мероси” медиа-лойиҳаси раҳбари ва муаллифи Фирдавс Абдухаликовга илм ахли номидан ўз миннатдорчилигимизни билдираман.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА. Фотомухбир: Омил ҲАКИМОВ

    Бошқа янгиликлар