“ЭРТАНГИ КУН АВЛОДЛАРИГА МЕРОС СИФАТИДА ҚОЛАДИ”

МАДАНИЯТ 28.11.2017, 17:13
“ЭРТАНГИ КУН АВЛОДЛАРИГА МЕРОС СИФАТИДА ҚОЛАДИ”

28 ноябрь куни Тошкентда ЎЭОАВМАнинг “Media hall”ида ўз ишини бошлаган “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форумида иштирок этган “Мега Басым” босмахонасининг Ўзбекистондаги вакили Нурулла Хамидуллаев мазкур лойиҳа бўйича ўз фикрини билдирди:

— Босмахонамиз Истамбулда жойлашган, жуда юқори технологияларда полиграфия хизматини кўрсатади. Ўзбекистон маданий мероси туркумидаги китобларни ўн жилдини нашр қилдик. Жорий йилнинг 15-16 май кунлари ташкил қилинган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги кўприк” халқаро илмий-маданий конгрессида “Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркум нашрининг илк бешта жилди тақдимоти ўтказилганди. Икки кунлик — 28-29 ноябрь кунлари Тошкентда ЎЭОАВМАнинг “Media hall”ида ўз ишини бошлаган “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форумида эса яна бешта жилд тақдимоти ўтказилди. Мураккаб ишни амалга оширган китоб муаллифлари билан бир қаторда, яъни матбаа сифатида қўлимиздан келган хизматни кўрсатиб, Ўзбекистоннинг маданияти учун ўз ҳиссамизни қўшганимиздан ҳурсандмиз. Мазкур лойиҳа жуда катта аҳамиятга эга. Дунёда бундай ишга қўл урилгани ҳақида эшитмаганман. Ўзбекистоннинг тарихи, маданий мероси бўйича дунёнинг турли бурчакларидаги маданий меросларимиз устида изланиб, маълум йўналишлар бўйича жилд ҳолига келтириб, бир ерга жамлаш катта аҳамият касб этади. Бу меҳнатлар нафақат бугунги кун учун аҳамиятли, балки эртанги кун авлодларига мерос сифатида қолади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА. Фотомухбир: Омил ҲАКИМОВ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1