1

"САҲРОДАГИ ЛУВР"ГА БАҒИШЛАНГАН КИТОБ АЛОҲИДА ҚИММАТГА ЭГА

МАДАНИЯТ 28.11.2017, 18:05
"САҲРОДАГИ ЛУВР"ГА БАҒИШЛАНГАН КИТОБ АЛОҲИДА ҚИММАТГА ЭГА

28 ноябрь куни Тошкентда старт олган “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форумида “Дунё тўпламларида Ўзбекистон маданий мероси” тўпламининг 6-10-жилд китоб-альбомларнинг тақдимоти ўтказилди. Ушбу китоб-альбомларнинг 9-жилди И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи тўпламидир. Бу ҳақда мазкур музей директори Гулбаҳор Изентаева шундай дейди:

- “Дунё тўпламларида Ўзбекистон маданий мероси” тўпламининг 9-жилди бизнинг музей, унинг ноёб экспонатларига бағишланганини алоҳида мамнуният билан қайд этмоқчиман. Унда қадимги Хоразм моддий ва ижодий маданиятига тегишли буюмлар, Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган қадимги ва ўрта асрларга оид қалъа ҳамда шаҳарчалардан топилган археологик ёдгорликлар, Ўзбекистоннинг ХХ аср бошидаги машҳур рассомларининг илк асарларини ўз ичига олган Туркистон авангарди тўплами тақдим қилинган. Туркистон авангардининг бой тўплами турли тарихий даврлардаги Ўзбекистон санъати ва маданиятини ўзида акс эттириб, алоҳида қимматга эга. Шу ўринда музейимиз ҳақида ҳам қисқа сўзламоқчи эдим. Бугунги кунда музейимизнинг тўпламида 100 мингдан ошиқ буюмлар сақланади. Музейимиз рус авангарди коллекцияси бўйича Рус давлат музейидан кейин 2-ўринда туради. Кўплаб хорижий экспертлар ва сайёҳлар музейни “Саҳродаги Лувр” деб аташади.

Муниса АЛИЕВА

Фотограф: Омил ҲАКИМОВ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1