АсосийЖамият

САМАРҚАНДЛИК 3 БОЛАЛИ АЁЛ БОШПАНАГА ЭГА БЎЛДИ

Баъзида суднинг адолатли ҳукми ҳам фуқароларнинг муаммосини ҳал қилмаган ҳолатлар учраб ту...

'САМАРҚАНДЛИК 3 БОЛАЛИ АЁЛ БОШПАНАГА ЭГА БЎЛДИ'ning rasmi

Баъзида суднинг адолатли ҳукми ҳам фуқароларнинг муаммосини ҳал қилмаган ҳолатлар учраб туради. Бунга асосий сабаб, ушбу қарор амалда ўз ифодасини топмасди.

Дарҳақиқат, адолатли ажрим бўлса-ю, аммо баъзи фуқаролар уни амалга оширишдан бўйин товласа, унинг ҳаққонийлиги жабрланувчига фойда бермайди. Худди шундай ҳолатни Самарқанд шаҳридан Хуршида Маърупова мисолида кўриш мумкин.

Оиладаги келишмовчиликлар сабаб Х.Маърупова бундан бир неча йил аввал турмуш ўртоғи билан ажрашади. Аммо яшайдиган жойи бўлмагани учун уч нафар вояга етмаган фарзанди билан сарсон-саргардон бўлди. 2013 йилда суд қарор чиқариб, унга собиқ турмуш ўртоғининг уйидан жой ажратди. Бироқ шу пайтга қадар аёл уйга киролмай келаётганди. Бу орада оиладаги баъзи келишмовчиликлар ўзанига тушди, ўзаро келишув ҳам бўлди. Аммо бир неча йил ўтгач, аёл яна ҳуқуқ муҳофазачилари ҳимоясига муҳтож бўлди. Ушбу вақт оралиғида суд ижрочилари томонидан етти маротаба талабнома берилган. Аммо маълум сабабларга кўра, суд қарори амалда ўз ифодасини топмай келаётган эди.

2017 йилнинг октябрь ойида Мажбурий ижро бюроси аралашуви туфайли аёл уч нафар вояга етмаган фарзанди билан бошпанага эга бўлди. Эндиликда у фарзандлари билан қайнотасининг хонадонидан ажратилган уйда истиқомат қилмоқда. Муҳими, барчаси ўзаро келишув ва жанжалларсизамалга оширилди.

Худойберди ТОЙИРОВ,

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар

бўлими давлат ижрочиси

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:06

    Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борми?

    Бугун, 27 май куни ижтимоий тармоқларда Катта Фарғона магистраль каналида тимсоҳлар юргани ҳақида хабарлар тарқалди.

    'Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:56

    Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”

    Тошкент — Урганч рейсидаги ҳолатга авиакомпания расмий изоҳ берди.

    'Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:03

    Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади

    “Бу файзли байрам ҳар бир хонадонга тинчлик ва қут-барака олиб кирсин”

    'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 16:44

    Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

    Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

    'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 15:21

    Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

    'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 13:12

    Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

    Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.