АсосийЖАМИЯТ

Президент нималар деди?

Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган нутқида асосий эътиборни аҳоли фаровонлиги, иқтисодий ўсиш, таълим, тиббиёт ва адолат масалаларига қаратди.

'Президент нималар деди?'ning rasmi

Ўзбекистон тараққиётнинг янги босқичига қадам қўймоқда. Келгуси ўн йиллик миллий юксалиш даври бўлади.

2030 йилгача Ўзбекистон ЯИМи 300 млрд долларга етказилади.

Келгуси йилларда инсон қадрини юксалтиришга қаратилган 7 та миллий дастур амалга оширилади.

Тиббий суғурта барча хонадонларни қамраб олади, аҳоли саломатлигини асрашга эътибор кучайтирилади.

Таълимда барча мактаблар халқаро баҳолаш дастурлари билан қамраб олинади, ёшларни юқори даромадли касбларга ўқитиш кенгайтирилади.

Суд мустақиллиги ва қонун устуворлиги кучайтирилади. Фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий кафолатлари оширилади.

Сув ва экологик муаммоларга алоҳида эътибор қаратилиб, “Яшил макон” ҳаракати янги босқичга олиб чиқилади.

Ўзбекистон халқаро дипломатиянинг муҳим марказларидан бирига айланиши учун мувозанатли ташқи сиёсат давом эттирилади.

Президент: “Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса, эртага бундан ҳам кучли бўламиз”, деди.

    Бошқа янгиликлар

    Президент нималар деди? - Darakchi.uz