Қозоғистонлик 18 ёшли футболчи Достон Сатпаевнинг Лондоннинг "Челси" клуби билан шартномасида ойлик маоши тахминан 14 минг фунт стерлинг этиб белгиланган. Бу ҳақда "Capology" портали маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Сатпаев ойига тўланадиган маблағнинг барчасини мустақил равишда тасарруф эта олмайди. Шартномага кўра, 14 минг фунтнинг тахминан 12 минг фунти футболчининг ота-онаси номидаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ушбу маблағ Сатпаев 22 ёшга тўлгунига қадар унинг ихтиёрида бўлмайди. Шу тариқа, футболчининг ҳар ой эркин тасарруф қилиши мумкин бўлган маблағи тахминан 2 минг фунтни ташкил этади.
Бундай амалиёт Англия клубларида ёш футболчиларнинг молиявий манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг даромадларини оқилона бошқариш мақсадида қўлланиши айтилмоқда.
Сатпаевнинг "Челси" билан шартномасига кўра, унинг ойлик маоши тахминан 14 минг фунтни ташкил этади. Бироқ футболчининг "Бёрнли" клубидаги ижара даврида мазкур маошни қайси клуб тўлаши ҳозирча очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Достон Сатпаев 18 ёшида "Челси" сафига қўшилган Қозоғистон футболининг энг истиқболли ёш вакилларидан бири ҳисобланади.






