АсосийDunyo

АҚШ Қирғизистон мактабларига ёрдам бериш учун 15 миллион доллар ажратади

'АҚШ Қирғизистон мактабларига ёрдам бериш учун 15 миллион доллар ажратади'ning rasmi

АҚШ ҳукумати Қирғизистонда болаларнинг соғлом овқатланишини қўллаб-қувватлаш учун мактаб ва болалар боғчалари учун бир миллиард сом (тахминан $ 15 миллион) сарфлайди, деб хабар берди Ria.ru нашри.


Халқаро дастур доирасида Америка Қўшма Штатлари ҳукумати болаларнинг соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлаш учун Қирғизистондаги мактаб ва болалар боғчалари учун бир миллиард сом ажратади. Мактаб, боғча ва меҳрибонлик уйларида тўйинтирилган буғдой, гуруч ва ёғдан сифатли таомлар тайёрланади.

Дастур ташкилотчилари мактаб ва боғчаларни юқори сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш давоматнинг ошишига ва болаларнинг соғлигини сақлашда катта ёрдам беради, деб умид қиладилар.

    Бошқа янгиликлар