Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради, атоқли олим, навоийшунослик илмининг етук намоёндаларидан бири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, филология фанлари доктори Азизхон Қаюмов 93 ёшида вафот этди.
Илм-фан фидойисининг заҳматли меҳнатлари ҳеч қачон унутилмайди. Атоқли олим, юзлаб шогирдларнинг меҳрибон устози Азиз Қаюмов хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
Марҳумнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.