1

Beeline 9 май куни фахрийлар учун акцияда иштирок этади

HI-TECH 08.05.2014, 12:31
Beeline 9 май куни фахрийлар учун акцияда иштирок этади

Beeline алоқа оператори 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни www.autocenter.uz сайти томонидан Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари учун ташкиллаштирилган табрик акциясида иштирок этади.

Тадбир доирасида Beeline ходимлари юзлаб фахрийларнинг уйларига улар полкдош ва яқинларига бутун дунё бўйлаб бепул қўнғироқларни амалга оширишлари учун ташриф буюрадилар.

Воқеани шарҳлар экан, МЧЖ Unitel‘нинг Тошкентдаги ҳудудий филиалининг директори Дмитрий Реш шундай деди: “Келажагимизни ҳимоя қилган уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнаткашларига миннатдорчилик билдирилаётган бу байрамона кунларда ушбу умумий ишга қўшилганимиздан жуда хурсандмиз. “Полкдошга қўнғироқ-2014” акцияси офислар доирасидан чиқмоқда, ва 9 май куни юзлаб фахрийларга дунёнинг исталган нуқтасига полкдош дўстлари ва яқинлари билан байрамона кайфият билан бўлишиш ва янгиликларни билиш учун уйларидан қўнғироқ қилиш имкони берилади”.

Эслатиб ўтамиз, 25 апрелдан 10 майгача Beeline Ўзбекистоннинг 20та шаҳрида “Полкдошга қўнғироқ” акциясини ўтказмоқда. Акция доирасида компаниянинг барча 28та шахсий офисида уяли сўзлашув пунктлари очилган, у ердан уруш фахрийлари ва меҳнат фронти фахрийлари дунёнинг исталган нуқтасига бепул қўнғироқларни амалга оширишлари мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1