Chevrolet Cobalt бозордан бемаврид қайтариб олингани учун GM $35 млн жаримага тортилди

ДУНЁ 19.05.2014, 15:42
Chevrolet Cobalt бозордан бемаврид қайтариб олингани учун GM $35 млн жаримага тортилди

Компания ёқилиш тизимидаги носозлик сабабли ҳалок бўлган 12 киши ва юз берган 34 та ҳалокат ҳақида маълумот олган.

General Motors Америка автоконцерни ёқилиш тизимидаги нуқсон сабабли савдодан бемаврид қайтариб олган Chevrolet Cobalt автомобили учун 35 млн АҚШ доллар миқдорида жарима тўлашга рози бўлди, бу ҳақда АҚШ транспорт Вазирлиги хабар берди.

Аввалроқ трассаларда ҳаракат хавфсизлигини бошқариш Америка миллий бошқармаси (NHTSA) GM компаниясига нисбатан 1,6 млн автомобилни текширишни бошлаш юзасидан тергов ишини бошлади.

Қонунчиликка кўра, автоконцерн транспорт департаментини автомобил нуқсони ҳақида беш кунлик муддатда огоҳлантириши, шундан сўнг автомобилларни савдодан қайтариб олиш мажбуриятини олади. Бироқ автоконцерн ушбу талабни бажармаган, дея таъкидлади вазирлик.

Хабар берилишича, автомобил ёқилишидаги нуқсон унинг тизимда ўчиб қолишига олиб келиши мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1