Ўзбекистонда Facebook тармоғидан 300 минг киши фойдаланади

HI-TECH 21.05.2014, 09:35
Ўзбекистонда Facebook тармоғидан 300 минг киши фойдаланади

Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланучилар сони Ўзбекистонда 300 мингга етди, дея хабар беради Ilike.uz нашри. Йил бошида уларнинг сони 280 минг кишини ташкил қилган эди.

Шундан 196 000 нафари эркаклар бўлса, 104 000 фойдаланувчи аёллардир. Ҳозирда ижтимоий тармоқ аудиторияси юртимизда 18 дан 24 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Facebook 2004 йилда ишга туширилган бўлиб, унга кунига 1 миллиард киши ташриф буюради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1