Sevimli

Хитойда Windows 8’дан фойладаниш тақиқланди

HI-TECH 21.05.2014, 11:21
Хитойда Windows 8’дан  фойладаниш тақиқланди

Хитойда ҳукуматнинг янги компьютерларига Windows 8 операцион тизимини ўрнатиш тақиқланди.

Хитой ҳукумати Windows XP каби Windows 8 ОТ хавфсизлиги янгиланмасдан қолишидан хавотирланиб ушбу қарорга келди. Шахсий компьютерлар бу қарордан мустасно. Бу ҳақда Xinhua нашри хабар бермоқда. 

2001 йил сотувга чиққан Windows XP оммабоп операцион тизим ҳисобланади. Хитойда 70 фоиз компьютер фойдаланувчилари ушбу операцион тизимдан фойдаланади.  Ўтган ой Microsoft компанияси XP операцион тизимига хизмат кўрсатишни расман тўхтатган эди. Бу эса хакерлар учун ушбу операцион тизимда ишловчи компьютерларга йўл очиб беради. 

Шунингдек, Хитой ҳукумати уларнинг компьютерлари хавфсизлиги чет эл компаниялари кўлида эканлигидан норози. Яқин вақт ичида ҳукумат компьютерлари Linux операцион тизимига ўтказилиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+28.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1