1

Beeline‘нинг “Учинчи авлод-2014” тест синовлари ниҳоясига етди

HI-TECH 21.05.2014, 13:39
Beeline‘нинг “Учинчи авлод-2014” тест синовлари ниҳоясига етди

Beeline алоқа оператори “Учинчи авлод” амалиётлар дастури доирасида иккинчи саралаш босқичи ўтказилганлиги ҳақида хабар беради. Талабалар 20 май куни Тошкент ахборот технологиялари университетининг (ТАТУ) электрон кутубхона залида тест синовларидан ўтдилар.

Саралаш танловида МДИСТ, Ҳалқаро Вестминстер университети, Тошкент Ирригация ва Мелиорация Институти, МДУ, МТИ, ЎзМУ, Нефт ва Газ РДУ, ТДТУ, ТАТУ, Турин Политехника университети, ТМИ, Тошкент кимё-технология институти ва Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия университетининг 77 та талабаси иштирок этди. Тест синовлари on-line режимида ўтказилиб, ўз ичига мантиқ, ахборотни таҳлил қилиш, шунингдек математик масалаларни олган эди. www.test-beeline.com манзилидаги махсус ишлаб чиқарилган web-ресурс ёрдамида дарҳол саралаш танловидан сўнг тест синовлари натижаларини олиш мумкин.

Мазкур воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг Жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков қуйидагиларни қайд қилди: “Энг яхши номзодларни саралаб олиш ҳақиқатдан ҳам жуда қийин, лекин мутлақо очиқ-ойдин. Имтиҳонларга инновацион ёндошиш Beeline‘нинг замонавий, очиқ, вақт билан ҳамнафас телеком-оператор мавқеини яна бир бор тасдиқлайди. Ишонаман, бу бизга ҳақиқатдан ҳам компаниямизда амалитот ўташ учун энг истеъдодли ва муваффақиятли талабаларни танлашга ёрдам беради”.

Тест синовлари натижалари бўйича юқори балл тўплаган 16 та энг яхши талаба ходимларни саралаш бўйича мутахассислар ҳамда бўлажак раҳбарлар билан суҳбатга таклиф қилинади, ундан сўнг эса “Учинчи авлод 2014” дастурининг иштирокчилари аниқланади. Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Beeline‘да амалиёт ўташ тижорат, техник ва IT-бўлимларида очилган.

Beeline “Учинчи авлод” дастурини илк бор беш йил аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги PQ-916-сон Қарори билан тасдиқланган, Ўрта муддатли истиқболда инновацион маҳсулотлар ва технологияларни ривожлантириш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш доирасида ишга туширган. Лойиҳанинг мақсади компанияда амалиёт ўташ ва истиқболда ишга қабул қилиш, шунингдек алоҳида мураккаб ҳисобланган бўш иш ўринлари учун профессионал захирани шакллантиришдан иборат. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1