1

Beeline Club ноёб лойиҳа ишга туширди

HI-TECH 22.05.2014, 13:35
Beeline Club ноёб лойиҳа ишга туширди

Beeline алоқа оператори Beeline Club бонусли дастурининг барча иштирокчилари учун Be on line ноёб лойиҳаси бошланиши ҳақида хабар беради.

30 майдан бошлаб ҳар жума 20:00да Ўзбегим Таронаси FM 101 радиосининг жонли эфирида Samsung Galaxy S3 mini смартфонлари, йил сўнгида эса суперсовринлар – 14та Samsung Galaxy Note планшетлари ўйналади. Ҳафталик ўйинда иштирок этиш учун *777# чақирув USSD сўровини териб Beeline Club‘га аъзо бўлиш зарур. Агар абонент аввалдан дастур иштирокчиси бўлса, ўйингача бўлган ўткан ҳафта душанбадан якшанбагача Beeline Club‘нинг истаган бонусли пакетига балларини алмаштириши кифоя. Суперсовринлар – 14та Samsung Galaxy Note планшетлари – аввалги ҳафталик Samsung Galaxy S3 mini ва бошқа бонусли совринлар ўйинида бир маротаба бўлса ҳам иштирок этган, ва ғолибни аниқлаш вақтида актив бўлган барча абонентлар орасида бўлиб ўтади.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Дмитрий Григорьев шундай деди: “Beeline Club– миллионлаб инсонларнинг ишончига эга бўлган Ўзбекистонда биринчи рақамли бонус дастур. Унинг ишига доимий равишда қўшилаётган яхшиланиш ва инновациялар лойиҳани янада қизиқарли қилмоқда, ўйин эса клубнинг барча иштирокчиларини қамраб олади”.

Радиодаги жонли эфирда ҳафталик ўйин вақтида рақамлари мос тушган абонентлар қимматбаҳо совғаларни қўлга киритадилар:

•              4та рақам – совға Beeline Club‘дан 1000 балл

•              5та рақам – совға 6 ойга 5000 SMS

•              6та рақам – совға 6 ойга 5000 Мб интернет

•              7та рақам – Samsung Galaxy S3 mini смартфони

Радиодаги жонли эфирда якуний ўйин вақтида рақамлари мос тушган абонентлар қимматбаҳо совғаларни қўлга киритадилар:

•              4та рақам – совға Beeline Club‘дан 1000 балл

•              5та рақам – совға 6 ойга 10000 SMS

•              6та рақам – совға 6 ойга 10000 Мб интернет

•              7та рақам – Samsung Galaxy Note планшети

Акция 2014 йилнинг 26 декабр ойига қадар амал қилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1