АсосийSiyosat

Ўзбекистоннинг Мўғилистондаги фахрий консули медаль билан мукофотланди

'Ўзбекистоннинг Мўғилистондаги фахрий консули медаль билан мукофотланди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Мўғилистондаги фахрий консули Абдуғафур Раҳимов ушбу давлатнинг “Найрамдал” (“Дўстлик”) медали билан тақдирланди.

Бу ҳақда “Monstame” ахборот агентлиги хабар берди. Мўғилистон Президенти Халтмаагийн Баттулга шу бўйича тегишли фармонга имзо чеккан.

Медал Мўғилистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилди.

Эслатиб ўтамиз, А. Раҳимов ушбу лавозимда 2006 йилдан бери ишлаб келаяпти.

    Бошқа янгиликлар