ЎФФ расмий сайти Авраам Грант ҳақида ҳеч қандай хабар бермаганини маълум қилди

СПОРТ 18.06.2014, 14:50
ЎФФ расмий сайти Авраам Грант ҳақида ҳеч қандай хабар бермаганини маълум қилди

Шу кунларда Бразилия майдонларида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатини ёритиш учун дунёнинг барча футбол мутахассислари у ерда бўлиб туришибди. 

Кеча uff.uz сайтида Исроиллик мутахассис Авраам Грантнинг Ўзбекистон терма жамоасини бош мураббий сифатида қабул қилишга тайёрлиги ҳақида интервью чоп этилган эди.

Россиянинг “Интерфакс” ахборот агентлиги эса ушбу хабарни uff.uz сайтидан олиб,  манба сифатида Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтини кўрсатган.

Шу муносабат билан ЎФФ расмий сайти Авраам Грант ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаганини маълум қилди.

“ЎФФ расмий сайти Авраам Грант ҳақида ҳеч қандай хабар ёки ахборот бермаган ва Россиянинг «Интерфакс» ахборот агентлиги шу мавзудаги интервьюни бошқа манбадан олиб, манба сифатида ЎФФ расмий сайтини кўрсатган. Шу муносабат билан ЎФФ матбуот хизмати «Interfax» ахборот агентлиги тарқатган хабарда манба нотўғри кўрсатилганини маълумот сифатида қабул қилинишини сўрайди”,-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1