1

Уйни ўмараётган ўғри Facebook'даги аккаунтидан чиқишни унутди

ДУНЁ 27.06.2014, 15:05
Уйни ўмараётган ўғри Facebook'даги аккаунтидан чиқишни унутди

Миннесота штатида истиқомат қилувчи Николас Уиг ўғриликни осонгина, ҳеч кимга билдирмасдан амалга ошириш истагида эди. Ҳаммаси у режа қилгандагидек ўтди, аммо уни ҳаёлига ҳам келмаган бир нарса фош қилди. Бу ҳақда korrespondent.net сайти хабар беради.

Гап шундаки, у ўғриликка тушган хонадонидаги компьютер орқали Facebook даги аккаунтига кирди ва ундан чиқиб кетишни унутиб қўйди. Бу эса уй эгасини уни таниб олишига, полицияга эса ўғрини осон топишга кўмак берди.

Уиг қўлга олинди ва у ўз айбига иқрор бўлди. Энди у 10 йилгача қамоқ жазосига хукм қилиниши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1