1

Германия – Жаҳон чемпиони! (ВИДЕО)

СПОРТ 14.07.2014, 09:21
Германия – Жаҳон чемпиони! (ВИДЕО)

Бразилияда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ҳам ўз ниҳоясига етди.

Финалда мусобақа фаворити ҳисобланган Германия ва Аргентина терма жамоалари учрашишди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Аммо, қўшимча 2-бўлимда заҳирадан майдонга тушган Марио Гётце фаолиятидаги энг муҳим голни киритишни уддалади.  Аргентина терма жамоасида ҳам бир қанча имкониятлар бўлди, аммо Игуаин ва Паласиолар ўз имкониятларидан фойдалана олишмади.

Шунингдек, жаҳон чемпионатининг энг яхшилари ҳам аниқланди. Демак танишинг:

Энг яхши тўпурар - Хамес Родригес – 6 та гол (Колумбия)

Энг яхши дарвозабон - Мануэль Нойер (Германия)

Энг яхши футболчи - Лионель Месси (Аргентина)

ЖЧ-2014, Финал
Германия – Аргентина 1:0 
Гол:  1:0 – 113 Гетце. 
Германия – Нойер, Лам, Хуммельс, Ж.Боатенг, Хеведес, Швайнштайгер, Кроос, Крамер (Шюррле, 32), Ўзил, Мюллер, Клозе (Гетце, 88).
Аргентина – Ромеро, Сабалета, Демичелис, Гарай, Рохо, Биглия, Маскерано, Энцо Перес (Гаго, 86), Лавесси (Агуэро, 46), Месси, Игуаин (Паласио, 78).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1