1

UZ миллий домени интернет фестивали бошланди

HI-TECH 16.07.2014, 11:13
UZ миллий домени интернет фестивали бошланди

Мамлакатимизда UZ миллий доменининг навбатдаги интернет фестивали бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, “UZINFOCOM” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази ва “InfoCOM.UZ” журнали томонидан ташкил этилган. Ушбу интернет фестивали жорий йил 15-июлидан 22-сентябрга қадар бўлиб ўтади. Фестивалда иштирок этиш учун унинг www.if.uz расмий сайтида тақдим этилган рўйхатдан ўтишнинг махсус шаклини тўлдириш, аризаларни эса шу йилнинг 1-сентябригача топшириш зарур.

Фестивалнинг танлов дастуридан 10 мавзуга оид ва икки махсус номинация ўрин олган. Дастурга мавзуга оид ҳар 10 номинация иштирокчилари учун WWW.UZ  миллий қидирув тизимидан махсус мукофотлар киритилган. Мавзуга оид ҳар бир номинация иштирокчилари орасидан енг кўп хост тўплаган 10 сайт ғолиб бўлади, шунингдек, фестивалнинг беш совриндори аниқланади. Ҳар бир номинация бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган ғолиблар диплом ҳамда мукофотлар билан тақдирланади. Жорий йилда фестивал доирасида мамлакатимиз дастурчилари томонидан ишлаб чиқилган энг яхши мобил иловалар ва ижтимоий тармоқлардаги ҳамжамиятлар саҳифалари ҳам тақдирланади. Фестивал якунлари “InfoCOM – 2014” ахборот технологиялари ҳафталигининг дастлабки кунида сарҳисоб қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1